Om Маҳаллий хом-ашёлар асосида целлюлоза олl
Монографияда ишқорий ва кислотали муҳитларда бир йиллик полиз ва сабзавот ўсимликлари поясидан целлюлоза, микрокристаллик целлюлоза ва унинг ҳосилаларини олиш, шунингдек уларнинг тузилиши ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлаш ҳамда қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш баён этилган. Монографияда ер ёнғоқ, ошқовоқ ва картошка пояларидан целлюлоза олишнинг ишқорий-кислотали-водород пероксидли усули, комбинирланган усулда микрокристаллик целлюлоза олиш жараёнида махсулотнинг сифати ва унуми, кислота переоксид нисбатларига боғлиқлиги, сувли экстракциялаш ҳамда кислота ва ишқорли гидролизлаш орқали, ўсимлик поялари таркибидаги осон ва қийин эрийдиган полисахаридларнинг оптик зичлигининг ўзгариш кинетикаси, помидорнинг асосий поясидан олинган целлюлозанинг сувда бўкиш даражаси, ён шохларидан олинган целлюлозанинг бўкиш даражасига қараганда 5-6% га юқори бўлиши ва бир йиллик полиз ва сабзавот ўсимликлари пояларидан целлюлоза ва унинг ҳосилаларини олиш технологияси, жараённинг мақбул шароитлари ҳамда олинган махсулотларнинг физик, физик-кимёвий хоссалари ва структуравий ўзгаришлари тўғрисида малумотлар келтирилган.
Visa mer