Om Рақамли иқтисодиёт шароитида солиқ ҳуқуқ
Мазкур монографияда мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш соҳасидаги илмий тадқиқотлар, шунингдек мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни устувор йўналишлари доирасида солиқ ҳуқуқбузарликларини олдини олиш ва бартараф қилишга қаратилган илмий изланишларнинг асосий натижалари баён этилган.Ҳуқуқбузарликлар таъсирида солиқ тўловчиларни солиқларни яшириши ва солиқ тўловларидан қочишининг сабаблари атрофлича таҳлил қилинган. Мазкур масаланинг долзарблигидан келиб чиқиб, ҳуқуқбузарликларнинг иқтисодиётни, хусусан солиқ тизимини бошқаришдаги таъсирини камайтиришда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган самарали механизмларни жорий этиш ва улардан фойдаланишнинг тизимли бошқарув менежментини яратиш зарурияти очиб берилган.
Visa mer