av а, и, б, m.fl.
805,-
Монографияда шифокор ва бемор мулоқотидаги тиббий эвфемизмларга замонавий тилшунослик нуқтаи назаридан ёндашиш, янги илмий-назарий хулосаларга келиш, уларнинг лексик-семантик, услубий-функционал, лингвопрагматик, гендер хусусиятларини очиб бериш мақсад қилиб қўйилган. Тиббий эвфемизмлар лексик-грамматик шаклининг хилма-хиллиги, улардаги ҳиссий бўёқдорлик/буёқсизлик, вариантлилик хусусиятлари, эвфемик бирликнинг ноэвфемик бирликдан фарқловчи томонларни аниқлаш, эвфеманинг социал ва услубий хосланиши, номинациянинг метафориклиги, уларнинг тил ҳодисалари билан ўзаро боғлиқлиги каби жиҳатлари ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилган. Айниқса тиббий ходимлар мулоқотида тиббий эвфемаларнинг миллий-этник, гендер хусусияти, нутқий занжирдаги қиймати, мулоқот жараёнида этносоциал хосланиши ижтимоий синф, ижтимоий роль, ижтимоий мавқе, ижтимоий вазият каби омиллар доирасида воқеланиши аниқланган.