av а, и, м, m.fl.
555,-
Монографияда жадидчилик илми билимдони адабиётшунос олим, Ўзбекистон Республикаси жамоат ва фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бегали Қосимовнинг Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти намоёндалари ижодини ўрганишда кўрсатган жасорати ёритилган. Бегали Қосимов Беҳбудий, Авлоний, Ажзий, Тавалло, Сўфизода каби улуғ алломаларнинг бой адабий меросини янги авлодга етказиш учун тинмай курашди. Бегали Қосимов (1980), Яссавий номидаги халқаро мукофот совриндори (1993), Туркия Отатурк култур марказининг фахрий аъзоси (1997), Туркия Араштирма (тадқиқот) марказининг мухбир аъзоси (1998), Ўзбекистон Олий аттестация комиссияси филология бўйича (1998-2002), Республика фан ва техника Давлат комитети ижтимоий-гуманитар фанлар (1995-1999) эксперт кенгашлари раиси, ЎзМУ ҳузуридаги филология фанлари ихтисослик кенгаши раиси (1995-1996, 2002-2004), Туркистон Яссавий номидаги халқаро унивсерситет илмий кенгаши аъзоси, республика "Маърифат" газетаси, "ЎзМУ хабарлари" журнали, Туркия Билга, Қозоғистон Туркология, "Бюлтен журналлари таҳририяти аъзоси каби лавозимларда ишлаган. Бегали Қосимов 2004 йилнинг 25 сентябрида 62 ёшида вафот этган.